Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:22

Жаҳон бозорида нефть нархи 60 доллардан пастлади


Лондон биржасида бир баррел Brent маркали нефтнинг нархи 60 доллардан пастлади.

Бу 2018 йил бошидан бери кузатилаётган энг паст нархдир.

Нефт нархи 2018 йил октябр ойидан тушишни бошлади.

Икки ой аввал бир баррел Brent маркали нефтнинг нархи 80 доллардан тепада эди.

Бу қадар кескин тушиш нефт бозорида 2014 йилдан буён кузатилмаган эди.

Таҳлилчилар фикрича, нефт қазиб олиш ҳажми ортгани ҳақидаги хабарлар ушбу махсулот нархи тушишига сабаб бўлган.

АҚШ сентябр ойида сланц нефт конлари эвазига нефт етказиб беришда етакчи давлатга айланди.

XS
SM
MD
LG