Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:24

Францияда бензин нархи ошганига қарши намойишга чиққанлар полиция билан тўқнашди


Парижда полиция икки ҳафтадан бери бензин солиқлари ошганига қарши норозилик намойишлари ўтказаётган оломонни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув отувчи мосламалардан фойдаланди.

Тўқнашувлар Елисей саройи олдидаги майдонида юз берди.

Полиция намойишчиларни ҳукумат биноларига яқинлаштирмаслик мақсадида махсус мосламаларни ишга солди.

Шанба куни акцияда 280 минг киши иштирок этди; улар бутун Франция бўйлаб йўлларни тўсиб қўйишди.

Намойишлар пайтида 500дан ортиқ одам жароҳат олди, камида бир киши ҳалок бўлди.

Францияда сўнгги бир йил ичида дизел ёқилғиси 23 фоизга ошди. Ҳозир бир литр дизел ёқилғиси 1 ярим евродан тепада.

XS
SM
MD
LG