Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2020, Тошкент вақти: 05:31

АҚШда Қозоғистон ва Россия фуқаролари Интернетда фирибгарлик қилганликда айбланди


АҚШ расмийлари Россиянинг 6 ва Қозоғистоннинг 2 фуқаросига рақамли реклама соҳасида фирибгарлик қилганликда сиртдан айблов эълон қилди. Уларга шахсий маълумотларни ўғирлаш, компьютерларни бузиш ва ноқонуний топилган маблағларни қонунийлаштириш айблари қўйилди.

Ноқонуний фаолият туфайли кўрилган зарар ўн миллионлаб долларга тенг, дейилади Нью-Йорк Шарқий округ прокуратураси хабарида.

Қозоғистон фуқаролари Сергей Овсянников, Евгений Тимченко ва россиялик Александр Жуковлар Малайзия, Эстония ва Болгарияда ушланган. Улар АҚШга экстрадиция қилинишини кутишмоқда. Қолган беш нафар Россия фуқаролари бўлмиш гумондорлар ҳозир озодликда юрибди.

Тергов версиясига кўра, айбланувчилар “фирибгарлик Интернет рекламаси” билан шуғулланувчи зарарли компьютер (ботнет) тармоғини ташкил қилиш учун камида 31 Интернет-домен ва 89 компьютер серверидан фойдаланган.

XS
SM
MD
LG