Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:18

Юлдуз Усмонова San Jayнинг соқолини танқид қилди


Сан Жай (Санжар Жавбердиев)
Сан Жай (Санжар Жавбердиев)

"Ижтимоий тармоқларда қўшиқчи Сан Жайнинг Интернет сайтларнинг бирига берган интервьюси тарқалди. Унда қўшиқчи Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Қироличаман” номли қўшиғининг ғоя муаллифи Сан Жайнинг ўзи эканини айтади. Ушбу видео эълон қилингандан сўнг Ю. Усмонова Сан Жайга жавоб қайтариш мақсадида видеомурожаат қилди", деб хабар қилди everyday.uz сайти.

Хабар қилинишича, “Ғоя ҳам, сўзлари ҳам сеники эмас. 30 йилдан бери ҳар бир қўшиғимга ўзим нуқта қўйиб келяпман”, – деган Юлдуз Усмонова.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова Сан Жайнинг (СанжарЖавбердиев) имижини ҳам танқид қилган.

“Бу соқолли болани танимадим. Лекин соқолни сал йиғиштириб ўзини ўнглаб олса яхши бўлар эди. “Ўзбекнаво” қаерга қараяпти, билмадим. Санъаткорлар соқол қўйиши нотўғри. Сен санъаткор бўлсанг, жуда ҳам идеяга бой бўлсанг, сен нега унақа қилиб юрибсан? Иккинчидан гапингни ўйлаб гапир”, – деган Юлдуз Усмонова.

Ижтимоий тармоқларда “Карвон кўрдим” қўшиғининг янгича ижроси билан шов-шувга сабаб бўлган хонанда Сан Жай Ўзбекистонда лицензия ололмаётгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG