Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 05:35

Япония Тожикистонга 20 миллиондан ортиқ презерватив ва бошқа контрацепция воситалари юборади


Япония ҳукумати исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш дастури доирасида яқин тўрт йил мобайнида Тожикистонга 20 миллион донадан ортиқ презерватив ва бошқа контрацепция воситаларини юборади.Бу дастурни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Токио $2,5 млн. ажратди, деб хабар қилди Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Репродуктив саломатлик миллий маркази директори Мунира Ғанизода.

Унинг сўзларига қараганда, 2019 йилда Тожикистон биринчи партия - 5 млн. дона презерватив олади. «Дастурдан мақсад оналар ўлими даражасини камайтириш ва соғлом бола туғилишига ёрдам беришдан иборат. Туғиш оралиғини биз уч йилгача узайтиришимиз керак. Чунки она организми кейинги бола туғилишига тайёр бўлиши керак», деган Ғанизода.

ТР Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Шерали Раҳматуллоевнинг маълум қилишича, презервативлар ва бошқа контрацепция воситаларининг ҳаммаси Японияда ишлаб чиқарилган. Аммо улардан фойдаланиш эркакларнинг ўзларига боғлиқ, дея таъкидлайди Раҳматуллоев.

Яқинда Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонга туғилишни чеклаш борасида тавсия берди. ЖБнинг экспертлари Тожикистондаги қашшоқлик, ишсизлик ва меҳнат миграциясининг юқорилигига демографик ўсиш айбдор деган хулосага келишди. Республика соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир неча йиллардан бери хотин-қизларга мурожаат қилиб ҳомиладорликни диққат билан режалаштириш ва контрацепция воситаларидан фойдаланишни тавсия қилиб келади.

Май ойида Тожикистон аҳолиси 9 миллион кишига етди. Айни дамда республикада бир нафар аёлга тўртта бола тўғри келади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG