Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:57

Президент миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлади


Рассом Дилором Мамедованинг асари.
Рассом Дилором Мамедованинг асари.

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат матнини ЎзА ахборот агентлиги эълон қилди.

Маданият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани, ушбу соҳадаги институционал тизимни ва маданият муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш;

тарихий ва маданий меросни сақлаш ҳамда уни ёш авлод тарбиясида кенг қўллаш;

миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдириш, этник маданий анъаналарни асраб-авайлаш ва шу асосда халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш каби вазифалар Президент қарори билан тасдиқланган миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг асосий вазифалари сифатида белгилаб қўйилган.

Президент қарорида Концепция доирасида амалга ошириладиган қатор чора-тадбирлар белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG