Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:15

Украина ўз чегараларини Россиянинг ёши 16 дан 60 гача бўлган фуқаролари учун ёпди


Украина-Россия чегараси

Украина Россиянинг ёши 16 дан 60 гача бўлган фуқароларига ўз ҳудудига киришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Украина Чегара хизмати бошлиғи Петро Цигикалга таяниб, ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди. Тақиқ Украинада жорий этилган ҳарбий ҳолат бекор қилингунига қадар ўз кучида бўлади.

Украина Чегара хизмати бошлиғига кўра, гуманитар мақсадлар, хусусан дафн маросимида қатнашиш учун келаётган россиялик эркаклар Украинага киритилиши мумкин.

Украина президенти Петро Порошенко Твиттер орқали чегарада жорий этилган тақиқни Россия Украина ҳудудида “хусусий армиялар” тузишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлади.

25 ноябрь куни Украинанинг учта ҳарбий кемаси Керчь бўғозида 12 миллик ҳудуддан чиқиб кетиши билан Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган эди. 12 миллик ҳудудни Қрим ярим оролини аннексия қилганидан буён Россия ўзиники дея ҳисоблайди.

Мазкур воқеа ортидан Украинада 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилди. Халқаро ҳамжамият Россиядан вазиятни кескинлаштирмасликни ва қўлга олинган денгизчилар ҳамда кемаларни озод қилишни талаб этмоқда.

Ғарб давлатлари Қора денгизда Россия томонидан Украинага тегишли кемалар ўққа тутилиб, 23 нафар денгизчи ушланганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб чиқди.

БМТ ва Ғарб давлатлари, Украина суверенитети ва халқаро Шартномалар бузилганини таъкидлаб, Москвани қўлга олинган денгизчиларни озод қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG