Линклар

Шошилинч хабар
06 май 2021, Тошкент вақти: 12:39

Фарғонада сохта МИБ ходими қўлга олинди


Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоятининг Риштон туманида ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, одамларни чув туширган шахс қўлга олинди.

Кун.уз нашрининг Фарғона ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, шу ой бошида Аброр Тошматов исмли шахс ўзини МИБ ходими деб таништирган ва газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан бир аёлдан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетган пайтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда оддий фуқароларнинг милиция кийимни кийиб олиб, товламачилик қилиши олдин ҳам кузатилган.

Кузатувчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ваколатлари юқорилиги, милиция кийимида одамлардан пул ундириш осонлиги сабаб одамлар бу каби жиноятларга қўл уришларини айтишади.

Шу йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида майор унвонидаги милиция кийимини кийиб, одамларни чув туширган сохта милиционер қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG