Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:23

Мирзиёевнинг Хоразмга сафари ортидан бир кунда 5 ҳоким алмаштирилди


Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси, 30 ноябрь, 2018 йил
Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси, 30 ноябрь, 2018 йил

1 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор, Гурлан, Ҳазорасп туманлари ва Урганч, Хива шаҳарлари халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари йиғилишлари бўлиб ўтди.

Йиғилишда янги тайинланган ҳокимлар депутатларга тақдим қилинди.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Қурбонов вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлган, унинг ўрнига Равшан Жабборов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов эса Янгибозор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажараётган Шуҳрат Абдуллаев Урганч шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган.

Гурлан туманига эса Бош прокуратура қошидаги Aгрoсаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги назорати бўлими бошлиғи бўлган Алишер Салаев тайинланган.

Хива шаҳрига GM Uzbekistan ширкатининг Хоразм филиали бошқарувчи директори бўлган Собир Жуманиязов ҳоким этиб тайинланган.

30 ноябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Президент матбуот хизматига кўра, 1958 йилда туғилган Эрманов илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний туман ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG