Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:17

Қора ниқоблилар Хонтўраевни шифохонадан олгани акс этган видео тармоқда тарқалди


Қора ниқобли бир гуруҳ шахс аралаш яккакураш устаси Мурод Хонтўраевни Тошкент шаҳридаги 1-сонли шифохонадан олиб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқлар ва қатор Интернет нашрларида тарқалди.

Жумладан, ушбу видеони чоп этган Daryo.uz нашрининг ёзишича, Хонтўраевни олиб кетган автомобил ва қора ниқобли шахслар Тошкент шаҳар ИИББга қарашлидир.

Тарқалган видеода Хонтўраев экани айтилаётган шахс ички ишларга тегишли экани кўринган машинага чиқарилаётгани акс этган. Махсус қора ниқобдаги шахсларнинг кийими орқа қисмидаги ёзувдан эса уларнинг ИИББга қарашли эканини тахмин қилиши мумкин. Шунингдек, бу шахсларнинг қўлларида қурол ҳам кўринади.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Мурод Хонтўраев шифохонадан нега олингани ва қаерга олиб кетилгани ҳақида маълумот йўқ.

Ҳозирча видео ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ёки республика ИИВ расмий баёнот бергани йўқ.

"Осиё айиғи" лақаби билан танилган аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев шу йилнинг 26 ноябрь куни тахминан 14:30 да "Тошкент" савдо маркази яқинида пичоқланган ва 1-шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган эди.

Озодликда мавжуд маълумотларга қараганда, мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Шунингдек, Мурод Хонтўраев жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкентдаги "Аурум 898" тунги клуби яқинида безорилик қилганликда айбдор, деб топилиб 16,2 миллион сўм жаримага тортилган эди.

Юнусобод туманидаги "Аурум 898" клубида 8 августдан 9 августга ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда содир бўлган пичоқбозлик оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 25 ёшли Жамшид Кенжаев ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG