Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:37

Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири болалиги ўтган уйини болалар боғчасига берди


Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Алибек Жекшенқулов туғилиб ўсган уйини давлатга болалар боғчаси учун берди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўғли Бекқул Жекшенқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, уй Қўчқор туман марказида жойлашган бўлиб, қарор қишлоқда бирорта ҳам болалар боғчаси йўқлиги сабабли оилавий йиғилишда қабул қилинган. "Ҳудудларни ривожлантириш йили доирасида кичик ҳисса қўшишга қарор қилдик", деди Бекқўл Жекшенқулов.

Унинг айтишича “ҳозирда расмийлаштириш ва давлат балансига қабул қилиш амалиёти кетмоқда, бу бироз вақт олади”.

Қирғизистонлик бошқа бир сиёсатчи - Қамчибек Жолдошбоев ноябрь ойи бошида Ақ-Тала туман, Қайиндибулоқ қишлоғидаги ўзига қарашли бинони мактаб сифатида фойдаланиш учун давлатга бергани маълум бўлган эди.

2018 йил Қирғизистонда Ҳудудларни ривожлантириш йили, деб эълон қилинган.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG