Линклар

Шошилинч хабар
13 май 2021, Тошкент вақти: 02:22

"Союз-МС-11" космик кемаси парвози амалга оширилди


3 декабрь куни парвозини бошлаган космик кемани Роскосмос космонавти Олег Кононенко бошқармоқда, кемада, шунингдек, канадалик астронавт Давид Сен-Жак ҳамда АҚШлик астронавт Энн Макклейнлар бор.

Душанба куни халқаро экипаж бошқарувидаги "Союз-МС-11" космик кемаси парвози амалга оширилди. “Қозоғистондаги “Бойқўнғир” космодромидан старт берилганидан сўнг 9 дақиқа ўтгач, кема режалаштирилганидай Ер атрофидаги орбитада ташувчи ракетадан ажралди ва Халқаро космик станцияга қараб мустақил равишда парвозини давом эттирди”, - дейилади Роскосмос баёнотида.

"Союз-МС-11" космик кемаси душанба оқшомида Халқаро космик станция билан туташади.

3 декабрь куни амалга оширилган парвоз 11 октябрь куни содир бўлган ҳалокатдан кейинги илк парвоздир.

Ўша куни космонавтларни Халқаро космик станцияга элтиши керак бўлган “Союз” ракетаси старт чоғида аварияга учраган эди.

Авария ракета парвози бошланганидан сўнг 2 дақиқа ўтгач, унинг ён блоклари иккинчи босқичнинг марказий блогидан ажралаётган сонияларда содир бўлган. Шундан сўнг космик кема қисмларга ажралиб, парашют ишга тушган.

"Роскосмос" космонавти Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейглар махсус капсулада Қозоғистон ҳудудида ерга тушган.

3 декабрь куни парвозини бошлаган космик кемани Роскосмос космонавти Олег Кононенко бошқармоқда, кемада, шунингдек, канадалик астронавт Давид Сен-Жак ҳамда АҚШлик астронавт Энн Макклейнлар бор.

XS
SM
MD
LG