Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2021, Тошкент вақти: 00:55

2010 йилдан буён мамлакат бўйлаб 100 дан зиёд чақалоқ сотилгани айтилди


2010-2018 йилларда юздан зиёд янги туғилган гўдак одам савдоси қурбонига айланган. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиевнинг айтганларига таяниб хабар қилди.

– Мониторинг давомида ҳудудларда айрим ваколатли давлат органларининг одам савдоси қурбонига айланган чақалоқларнинг тақдирига бефарқ қараётганлиги, ўз хизмат вазифасини лозим даража бажармаётгани ҳам аниқланди. Ўрганиш давомида, 2010-2018 йил июль ойи ҳолатига Андижон (37), Наманган (14), Фарғона (28) ҳамда Хоразм (25) вилоятларида жами 104 чақалоқ одам савдоси қурбонига айланган. – деган Улуғбек Муҳаммадиев.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига кўра, мониторинг Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида амалга оширилган.

Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси жинояти, айниқса, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жиноят содир этилганлиги ўта оғир жиноятлар туркумига киради.

XS
SM
MD
LG