Линклар

Шошилинч хабар
09 май 2021, Тошкент вақти: 04:06

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчини тайинлади


Ибрагим Жунусов

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг фармони билан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Ибрагим Жунусов тайинланди.

Жунусовнинг номзодини ўтган ойда Қирғизистон парламентининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси кўриб чиқиб, маъқуллаган эди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Данияр Сидиқов жорий йилнинг март ойида президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимига раҳбар этиб тайинланган.

Ўш вилоятининг Қорасув туманидан бўлган Ибрагим Жунусов 2014 йил сентябридан бери Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси вазифасида ишлаб келган.

Аввал парламент депутати ҳам бўлган И.Жунусов Қирғизистонда бастакор ва қўшиқчилиги билан ҳам машҳур. Ўзбекистонликлар ўзбек тилини яхши тушунадиган бу қўшиқчини “Эламан” қўшиғи орқали яхши танийдилар. Бу қўшиқнинг ўзбекча версиясини таниқли қизиқчи Мирзабек Холмедов ҳам куйлаб чиққан.

XS
SM
MD
LG