Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:39

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронда ўтказилган ракета синовини муҳокама қилади


Эроннинг Сайёд 2 ракетаси.
Эроннинг Сайёд 2 ракетаси.

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши ёпиқ эшиклар ортида Эроннинг навбатдаги ракета синовини муҳокама қилади. АҚШ ҳамда унинг ҳамкорлари Эронда ўтказилган сўнгги синов уч йил олдин БМТ қабул қилган 2231-сонли резолюцияга зид эканлигини айтмоқда.

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган йиғин арафасида Эроннинг ракета синовлари ҳақида хавотирлар урчиди. Дам олиш кунлари ўтказилган синовларни Франция "провокацион ва барқарорликни издан чиқарувчи" дея таърифлади.

2015 йилда бир томондан Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, Франция ва АҚШ, бошқа томондан Эрон имзолаган битим Эрон ҳукумати ядро дастурларини ёпиши эвазига АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қўйилган санкцияларни Теҳрондан олиб ташлашни назарда тутади.

Эрон ядровий синовини Буюк Британия ҳам қоралади.

Теҳрон эса ўзининг ракета дастури фақатгина мамлакатни мудофаа қилишни кўзлашини, ядровий каллак ўрнатилган ракета ишлаб чиқиш режаси йўқлигини айтиб келади.

3 декабрь куни АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Хук Европа Иттифоқини Эронга қарши янги санкция жорий қилишга чорлади.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ 2015 йилда эришилган келишувдан чиқиб, Эронга қарши янги санкция жорий қилишини эълон қилди. Вашингтоннинг бу қарорини Американинг Европадаги ҳамкорлари қўлламади.

XS
SM
MD
LG