Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:48

Ўзбекистон президенти 6 декабрда Санкт-Петербургга боради


uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон президентининг расмий сайти.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, 5-6 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг олий органи - Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши мажлиси ҳам бўлиб ўтади.

Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон МДҲга аъзо давлатлардир.

2014 йилнинг 29 май куни Россия, Қозоғистон ва Беларусь Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолаган эди. Шартномага мувофиқ иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади, иқтисодиёт соҳасида келишилган ёки ягона сиёсат юритилади.

Фаолиятини 2015 йил январида бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳозирги пайтда Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Россия ва Қозоғистон аъзо.

XS
SM
MD
LG