Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 04:00

Ўзбекистон аҳолисининг 2035 йилгача қарийб 44 миллионга етиши кутилмоқда


Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра¸ 2025 йилга бориб мамлакат аҳолиси сони қарийб учдан бирга кўпайиб¸ 43,6 миллион кишига етиши мумкин.

2018 йил якунида тақдим этилган расмий статистикага кўра Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллионни ташкил этади.

Вазирлик прогнозига кўра¸ аҳоли сони ўсиб бориши билан бир пайтда қишлоқ ҳудудларда яшовчилар сони қисқаришда давом этади.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон аҳолисининг 50,6% шаҳарларда яшаса¸ 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 58,7% га етиши кутилмоқда.

Бандлик вазирлиги ҳисоб-китобича¸ 2035 йилга бориб аҳолининг ишга яроқли қисми ҳозирги 18¸5 миллиондан қарийб 26 миллион кишига етади.

XS
SM
MD
LG