Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 04:39

Миллий банк интернет тезлигини ошириш иддаоси билан $100 миллион долларлик шартнома тузди


Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунëдаги охирги ўринларда қолмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ 5 декабрь куни Ўзбекистон Миллий банки Япониянинг Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) билан ўзаро ҳамкорликка оид қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган.

Бу келишув¸ қайд этилишича¸ президент Мирзиëевнинг мамлакатдаги интернет тезлигини 10 бараварга ошириш ҳақидаги топшириғини амалга оширишни мақсад қилган.

Тошкентда имзоланилган шартномага мувофиқ¸ япон корпорацияси Ўзбекистонга интернет ва ахборот технологияларини ривожлантириш учун лозим юқори технологияли ускуналар олиб келади.

“Ўзбектелеком” раҳбарлари ўтган ой давомида 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги президент айтганидек, 10 баробарга ошиши ва бунинг учун лозим техник ишлар якунига етиб қолгани ҳақида бир неча марта баëнот берди.

1 декабрдан бир ҳафта ўтиб¸ оддий ўзбекистонликларнинг Озодлик ва ижтимоий тармоқларда ëзишича¸ интернет тезлигида деярли ўзгариш кузатилмаган. Бундан ташқари¸ Ўзбекистонда Facebook ва Youtube.com каби оммабоп порталларга кириш деярли ëпиқлигича қолмоқда.

Ҳозирга қадар “Ўзбектелеком” раҳбарлари интернет тезлигининг 1 декабрдан 10 бараварга ошиши ҳақидаги ваъданинг нега амалга ошмагани¸ машҳур порталларнинг Ўзбекистонда нега очилмаëтгани ҳақида бирор жўяли изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG