Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:52

Вашингтон Россияни 9М729 ракетасидан воз кечишга чақирди


Вашингтонда Россияни Ўрта ва олис масофали ракеталарни (ЎОМР) йўқ қилиш ҳақидаги битим қоидаларини бузадиган 9М729 ракетасидан воз кечишга чақиришди.

АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш бўйича ўринбосари Андреа Томпсон 6 декабрь куни бу ракета 5500 километргача бўлган радиусда таъсир кучига эгалигини баён қилди.

Аввалроқ АҚШнинг Москвадаги элчиси Вашингтон Россия томони қиёфасида ўрта ва олис масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича ишончли ҳамкорни кўрмаётганини таъкидлаганди. Жон Хантсманнинг сўзларига қараганда, Россия битимга риоя қилишга қайтиш ниятини кўрсатмади. Дипломат АҚШ шартномага риоя қилиш масаласини Москва билан беш йил ичида 30 га яқин маротаба муҳокама қилганини таъкидлаб ўтди.

Октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Ўрта ва олис масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиш ниятини эълон қилган эди. У Россияни битимни бузганликда айблади. 1987 йилда имзоланган шартнома узоқлиги 500 дан 5500 километргача бўлган қанотли ракеталарни ерда жойлаштиришни тақиқлайди. Москва битимни бузганлик ҳақидаги айбловни инкор қилмоқда. Россия ҳукумати АҚШнинг қарорини “шантаж” деб атади ва “ҳарбий-техник тусдаги жавоб чоралари” билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG