Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:14

"Ўзбекнефтгаз": "Мингбулоқ" конида портлаш содир бўлгани йўқ


Наманган вилоятидаги «Мингбулоқ» нефть конида портлаш содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга зиддир, деб баёнот берди «Ўзбекнефтгаз» компанияси.

«6 декабрь куни бир қатор оммавий ахборот воситаларида „Мингбулоқ“ конида портлаш содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Шуни расман маълум қиламизки, бу ҳақиқатга зид ва ёлғон хабардир», — дейилади баёнотда.

Компанияга кўра, айни вақтда «Мингбулоқ» конида ўзбек ва хитой мутахассислари кундалик режимда М-15 қудуғида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маҳаллий нашрларга вилоят фуқароларидан портлаш овозига ўхшаш баланд товуш эшитилгани ҳақида хабарлар келиб тушгани, бироқ ҳозирча ҳодиса вақти ва жойини аниқлашнинг имкони бўлмаганини маълум қилган.

«Биз барча туман ва вилоят шифохоналарини текширдик, жабрланганлар йўқ. Шунингдек, барча газ қуйиш шохобчаларини ҳам текширдик, у ерларда ҳам портлаш бўлмаган. Геологлар билан суҳбатлашдик, улар ҳам ҳеч қандай геологик разведка ишлари олиб борилмаганини айтишди», - деган Ўзбекистон ФВВ.

XS
SM
MD
LG