Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:33

"Осиё айиғи"га кимлар ҳужум қилгани аниқлангани хабар қилинди


Иллюстратив сурат.

Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахслар кимлиги аниқланди. Бироқ Жиноят-процессуал кодексига асосан жиноят иши бўйича лозим бўлган тергов ҳаракатлари бўйича бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Ахборот-мультимедия маркази вакилига таяниб маҳаллий ОАВ хабар қилди.

"Осиё айиғи" лақаби билан танилган аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраевга номаълум одамлар унинг офисига бостириб кириб ҳужум қилишган.

Маҳаллий нашрларнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришларича, Мурод Хонтўраевнинг Чорсу майдонидаги «Тошкент» савдо марказига туташ қилиб қурилган бинодаги Silver Power компанияси офисига 26 ноябрь куни махсус қора кийимларда ва ниқобларда бўлган 6-8 киши бостириб кирган.

Спортчининг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида Тошкент ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари (безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG