Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:59

Тошкентда ҳам Central Park қурмоқчилар, лекин у Нью-Йоркникига ўхшамайди


Нью-Йоркдаги Central Park.

Вазирлар Маҳкамаси 5 декабрда қабул қилган қарорга биноан Tashkent Central Park кўп тармоқли мажмуасини қуриш режалаштирилмоқда.

2,5 гектарли мажмуа шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчаси, Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари чегарасида (ягона бўш ҳудуд — Ucell бош идораси қаршисидаги автотураргоҳ) қад ростлайди.

Tashkent Central Parkни Туркияда сентябрда рўйхатга олинган Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim A. Ş. компанияси томонидан миллий UzTur Investment and Development компанияси қуриши айтилди. Маҳаллий нашрларга кўра бу компания ҳақда маълумот йўқ.

2019−2020 йилларга мўлжалланган лойиҳада беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорий банклар учун маъмурий бинолар ва бошқа иншоотларни қуриш кўзда тутилган.

Инвесторлар ва пудратчи ташкилотлар 2021 йил сўнгига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар, ягона ижтимоий тўлов ва божхона божлари (йиғимлар бундан мустасно), Ўзбекистон норезидентлари амалга оширган хизмат ва ишлар бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Central Park деганда, одатда, Ньюк-Йоркдаги йирик боғ - дам олиш маскани тушунилади. Манхеттендаги Central Park анъанавий дам олиш зонаси бўлиб, унинг ҳудудида меҳмонхоналар, савдо марказлари, банкларнинг бинолари йўқ.

XS
SM
MD
LG