Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2021, Тошкент вақти: 10:05

Парижда яна намойишчилар ва полиция тўқнашди, 500дан ортиқ киши қўлга олинди 


Франция пойтахти Парижда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув рўй берди.

Бензин ва дизел ёқилғиси учун нархлар кўтарилишига қарши норозиликлар пайти полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.

Тўқнашувлар ортидан 500дан ортиқ киши қўлга олинди.

Мамлакат бўйлаб 90 мингдан зиёд полициячи тартибни сақлашга жалб этилди.

Франциядаги охирги ўн йиллар ичидаги энг йирик тартибсизликларда автомобиллар ва витриналарга ўт қўйиш ҳолатлари қайд қилинди.

Оммавий норозиликлардан кейин ҳукумат ёқилғи учун солиқлар оширилишига ярим йиллик мораторий киритишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG