Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:07

Андижонлик тадбиркор болалар боғчаси қуриб, давлатга ўтказиб берди


Марҳаматда қурилиб, давлатга ўтказиб берилган боғчанинг хоналаридан бири. Фото kun.uzдан олинди.

Тадбиркор Қобилжон Обидов Андижон вилоят, Марҳамат туман, Алитепа маҳалласи ҳудудида болалар боғчаси қуриб, давлатга ўтказиб берди, деб хабар қилди kun.uz сайти.

8 декабрь куни 150 нафар болага мўлжалланган, барча қулайликларга эга муассасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов ва Эркин Комилов сўз олиб, ўз тилакларини билдирди.

Боғчада спорт зали, мусиқа зали, чўмилиш ҳавзаси, компьютер хонаси мавжуд.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG