Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:19

"Ангаралик маньяк" яна 56 аёлни ўлдиргани учун иккинчи марта умрбод қамалди


Михаил Попков (2015 йил)
Михаил Попков (2015 йил)

22 аёлни ўлдирганликда айбдор, деб топилиб, 2015 йили умрбод озодликдан маҳрум этилган россиялик собиқ полиция ходими яна 56 аёлни ўлдирганликда айбланиб, иккинчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Иркутск вилоят суди 10 декабрь кунги ҳукми билан 54 яшар Михаил Попковни милиция сержанти унвонидан ҳам маҳрум қилди.

Россиядаги оммавий ахборот воситалари мамлакат тарихида энг кўп одам ўлдирган бу қотилни “ангаралик маньяк”, деб атамоқда.

Ангарск шаҳрида яшаган милиция ходими 1997 йили ўлдирилган уч аёл ДНК таҳлили ортидан 2012 йили қўлга олинган эди.

2015 йилнинг январида Попков 1994 - 2000 йиллар орасида 22 аёлни ўлдирганликда ҳамда 2 аёлга суқасд қилганликда айбдор, деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG