Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:48

1- синф ўқувчисига “Cobalt”, 8- синф ўқувчисига “Spark” топширилди


Нукус шаҳрида ўтказилган Ҳосил байрамида қўйилган совринлар. Сурат ЎзАдан олинди.
Нукус шаҳрида ўтказилган Ҳосил байрамида қўйилган совринлар. Сурат ЎзАдан олинди.

Нукус шаҳрининг Отчопар майдонида Ҳосил байрами доирасида ўтказилган отчопар майдонини ўн марта айланиш мусобақасида маррага биринчи бўлиб келган Қораўзак туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Айсулув Шалабаевага бош соврин – “Cobalt” автомашинасининг калити тантанали топширилди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

Соврин қайси манбадан молиялангани хабарда айтилмаган. Бироқ бошқа бир мусобақа ғолибига берилган “Spark” автомашинаси президент совғаси эканлиги айтилган.

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича 14 ўқувчи иштирок этган якуний босқичида Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилиб, президент совғаси - “Spark” автомобилини қўлга киритди, деб ёзди ЎзА бошқа бир хабарида.

XS
SM
MD
LG