Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:20

Британияда консерваторлар партияси бош вазир Мэйга ишончсизлик билдириши мумкин


Британия бош вазири Тереза Мэй
Британия бош вазири Тереза Мэй

12 декабрь куни Британия бош вазири Тереза Мэйга ўзи етакчилик қилиб келаётган консерваторлар партияси ишончсизлик билдириши кутилмоқда.

Партия расмийси Грэм Брэди бундай чорани бошлаш учун етарлича парламент аъзоси мактуб юборганини айтди.

Мэй британияликлар 2016 йилда Европа Иттифоқидан чиқишни қўллаб овоз берганидан кейин ҳукумат тепасига келган эди.

Вазир Брюссель билан Brexit, яъни Британиянинг иттифоқдан чиқиши шартлари бўйича иттифоқ расмийлари билан олиб бораётган музокаралари учун кескин танқидга учради.

10 декабрь куни Мэй Brexit шартлари белгиланган қонун лойиҳасини овозга қўйишни кейинга қолдирди. Вазирнинг бу қарори Британия парламенти аъзолари ғазабига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG