Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:28

Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим бериш тажрибаси бошланмоқда


Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида болаларни мажбурий таълимга бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Айтилишича, тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.

Тажриба гуруҳларига жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасасига бормаётган болалар қабул қилинади.

Мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади.

Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга тегишли давлат намунасидаги сертификатлар берилади.

XS
SM
MD
LG