Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:24

Исломобод: АҚШнинг диний эркинликлар масаласида Покистонга берган баҳоси "бир тарафлама"


Покистонлик насронийлар жорий йил 15 апрелида Кветта шаҳридаги черков олдида ўлдирилган яқинларини олиб кетмоқда.

Исломобод АҚШ Давлат департаментини Покистонни диний эркинликлар мунтазам равишда топталадиган давлатлар рўйхатига киритганини танқид қилиб, бундай баҳони “бир тарафлама” ҳамда “сиёсий мақсадлар кўзлаб" берилган баҳо деб атади.

12 декабрь куни Покистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Покистон “турли диний қарашли, турли мазҳабларга мансуб одамлар яшовчи кўп динли ҳамда плюралист жамият” эканлиги таъкидланади.

11 декабрь куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео 1998 йилда қабул қилинган Халқаро диний эркинлик актига биноан Покистон ҳамда бошқа бир неча давлат “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатига киритилганини эълон қилган эди.

Бундан аввал Покистон АҚШ Давлат департаментининг жаҳондаги диний эркинликлар аҳволи тўғрисидаги ҳисоботининг махсус кузатув рўйхатидан ўрин олган эди.

Жорий йилги рўйхатдан Хитой, Эритрея, Эрон, Мьянма, Шимолий Корея, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлар ўрин олди.

Аввалги йилларда улар орасида Ўзбекистон ҳам бор эди, аммо бу йил мамлакат ушбу рўйхатдан чиқарилди.

XS
SM
MD
LG