Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:52

Помпео Эрон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этади


АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 12 декабрь куни Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эрон бўйича мажлисида иштирок этади.

Давлат департаменти сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, мажлисда Помпео Вашингтоннинг Эрон ўз баллистик ракета дастури билан халқаро тинчликка солаётган таҳдидни бартараф этиш нияти қатъий эканлигини яна бир бор изҳор қилади.

Аввалроқ Эрон армиясининг юқори лавозимли расмийси Теҳрон 1 декабрь куни баллистик ракетани синовдан ўтказганини тасдиқлаган эди.

АҚШ ушбу тест 2015 йилда қудратли давлатлар ҳамда Эрон ўртасида эришилган келишув доирасидан қабул қилинган 2231-сонли БМТ резолюциясига зид эканлигини айтмоқда.

Британия ҳамда Франция Теҳрон синовини “провокацион” деб атади ҳамда 2231-резолюция шартларини бузишини билдирди.

Резолюция Эронда ядровий қурол олиб учишга қодир ракеталар билан синов ўтказишни ман этади, аммо унда ҳар қандай ракета учириш ман этилмаган.

XS
SM
MD
LG