Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:31

Вазир халқ таълими соҳасига келаси йил учун неча пул ажратилаётганини билдирди


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2019 йил учун бюджетдан 17 триллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг айтганларига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди. Таълим вазирлигига ажратилган бу маблағ давлат бюджети сарф-ҳаражатларининг неча фоизини ташкил қилиши хабарларда айтилмаган.

Шерматовнинг айтишича, вазирликка ажратилган бюджетнинг 90 фоизи ўқитувчиларнинг маошлари учун сарфланади.

2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда олий тоифали ўқитувчилар учун иш ҳақи 25 фоизга, мутахассис тоифали ўқитувчилар учун 10 фоизга оширилиши белгиланган.

Жорий йил июли ҳолатига кўра, ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 1 миллион 230 минг сўм бўлган

XS
SM
MD
LG