Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Чингиз Айтматов туғилганига 90 йил тўлган кунда Тошкентда унинг хотирасига ўрнатилган барельеф очилди


Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматов

Тошкентнинг Юнусобод туманида қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.

12 декабрь - Чингиз Айтматов тўғилган кун. Адиб туғилган кунга 90 йил тўлиши муносабати билан юбилей тадбирлари унинг ватани - Қирғизистонда ҳам кенг нишонланган.

Чингиз Айтматовнинг барча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Айтматов "Алвидо Гулсари", "Сарвқомат дилбарим", "Эрта келган турналар", "Оқ кема", "Кунда" ва бошқа кўплаб ҳикоя, қисса ва романлар муаллифи.

XS
SM
MD
LG