Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:04

Сенаторлар тиланчиларни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни маъқуллади


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Олий Мажлис Сенати 13 декабрь куни бошланган ялпи мажлисида бошқа масалалар қаторида айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқди ва маъқуллади

Қонунларга киритиладиган ўзгартишлардан бири тиланчилар билан бевосита боғлиқ. Тилга олинган қонун кучга киргач, тиланчилик қилган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Сенат йиғилишида маълум қилинишича, Тошкентда 2018 йилда тиланчилик билан шуғулланган одамлар сони 5 минг нафардан кўп экани аниқланган.

Хабарда айтилишича, тиланчилик билан шуғулланувчиларнинг 4 минги аёллардир, уларнинг 3 мингги боласи билан тиланчилик қилади. Юз нафарга яқин ногирон эркак ва 500 нафарга яқин кекса ёшли кишилар ҳам тиланчилик билан кун кечириши аниқ бўлди.

“Сенатда маълум қилинишича, Тошкентда Тошкент вилоятидан (30-35 фоиз), Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан (25-30 фоиз), Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан (20-25 фоиз) ва пойтахтнинг ўзидан (15-20 фоиз) бўлган тиланчилар ишлайди”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Сенат 13 декабрда Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1883-модда билан, Жиноят кодекси эса 1271-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда.

"Жиноий ва маъмурий қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатдаги жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат ва тиланчилик билан шуғулланганлик ҳамда вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни тиланчилик қилишга жалб этганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйишга қаратилган. Ўзгартишлар меҳнат қонунчилигини ҳам четлаб ўтмади. Ишга қабул қилиш тартиби ва иш берувчининг мазкур жараёндаги масъулиятига оид айрим низомлар соддалаштирилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, Қонун чақалоқлар ва болалар, вояга етмаган шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса одамлар иштирокида тиланчалик қилиш ҳолларининг олдини олишга, жамиятнинг ахлоқий қадриятларини ҳимоя қилишга, энергетик ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ёки суистеъмол қилишнинг олдини олишга, шунингдек фуқаролар соғлиғини асрашга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади"- дейилган Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабарида.

Тиланчилик учун маъмурий жазо (энг кам иш ҳақининг бир баробаридан 3 баробаригача ёки 15 суткагача маъмурий ҳибсга олиш) қўллангандан кейин қонунбузарларга 240 соатгача ижтимоий-фойдали ишларга мажбурий жалб этиш, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилгача озодликни чеклаш ёки шундай муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

Мазкур қонун лойиҳасини Сенат маъқулланди, энди уни президент томонидан имзоласа, матбуотда эълон қилинади ва кучга киради.

XS
SM
MD
LG