Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:04

Ўзбекистонда бир йилда ноқонуний равишда бир тонна олтин қазиб олинмоқда


Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 1 тоннага яқин олтин ноқонуний тарзда қазиб олинмоқда. Бу ҳақда Давлат геология қўмитаси бўлим бошлиғи Азимжон Холиқов “Даракчи” нашрига маълум қилган. Қайд этилишича, айни мавсум қизиган пайтда 10 минг одам ушбу иш билан банд бўлади. Ноқонуний олтин қазиб олиш асосан Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида авж олган. Бу эса давлат иқтисодиётига жиддий зиён етказмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 2015-2018 йиллар давомида олтин ва бошқа қазилма бойликларни ноқонуний қазиб олиш бўйича 547 кишига жиноий иш қўзғатилган. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, Давлат геология қўмитаси қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тадбиркорлик таваккалчилиги асосида амалга ошириш тизимини таклиф этмоқда. Бунга кўра, 2019 йил 1 мартдан бошлаб қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланишни истаган юридик ва жисмоний шахслар электрон аукцион асосида лицензия олиши мумкин.

XS
SM
MD
LG