Линклар

Шошилинч хабар
25 март 2019, Тошкент вақти: 13:12

Бухорода минглаб ноёб жониворлар қишда озуқасиз қолиши мумкин


Бухородаги “Жайрон” ихтисослаштирилган питомнигида сақланаётган ноёб жониворлар қишдан талафотсиз чиқиши учун катта миқдорда озиқ-овқат захираси зарур (“Жамият”, 7 декабрь). Қайд этилишича, питомникда 997 бош жайрон, 48 бош Бухоро тоғ қўйи, 3 бош буғу, 24 бош пржевал оти ва 138 бош қулун бор. Бундан ташқари, бу ерда яна юзлаб турдаги сут эмизувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар сақланади. Йил давомида фақатгина 1-ҳудуддаги жониворларни озиқлантириш учун 35 минг кг арпа дони, 3 минг дона пресс беда зарур. Бу жониворларни қутқариб қолиш учун шарт бўлган озуқанинг бир қисми, холос. Қайд этилишича, питомникнинг сим тўрларини таъмирлаш учун ҳам бир неча юз миллион сўм маблағ талаб этилади. Питомник вакиллари мутасадди идораларни ёрдамга даъват этган.

XS
SM
MD
LG