Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:36

Virgin Galactic компаниясининг космоплани Ер орбитасига чиқди


Virgin Galactic космоплани

Virgin Galactic компаниясининг космоплани пайшанба куни амалга оширилган парвоз давомида денгиз сатҳидан 83 километр баландликка кўтарилиб, рекорд қўйди. Компания бу воқеани тарихий воқеа деб атади.

Британиялик тадбиркор Ричард Брэнсон ўзининг Virgin Galactic ширкати бир неча ҳафта ичида ўз фазога кемасини илк маротаба коинотга юборишини октябрда эълон қилган эди.

Сингапурда CNBC телеканалига берган интервьюсида миллиардер тадбиркор ширкат ўзининг илк миссиясини фазога юборишига жуда оз қолганини, ўзи эса бир неча ой ичида Ерни вақтинча тарк этишга умид боғлаганини айтганди.

Брэнсоннинг Virgin Galactic ширкати Amazon асосчиси Жефф Безоснинг Blue Origin ширкати билан йўловчиларни фазога олиб чиқувчи хизматни биринчи бўлиб йўлга қўйиш юзасидан беллашмоқда.

Ҳар икки ширкат пул тўлаган йўловчиларни бир неча дақиқага чўзилувчи фазо саёҳатига олиб чиқишни режалаштирган. Йўловчилар Ер сатҳидан 100 км масофадаги Карман чизиғига ёки АҚШ ҳаво кучлари фазо чегараси деб ҳисоблайдиган 80 км масофага саёҳат қилади.

Бундай баландликда осмон қоронғи бўлиб, ернинг юмалоқ шаклини бемалол кўриш мумкин.

2000 йилларда Халқаро фазо станциясига саёҳат қилган илк сайёҳлар миллионлаб доллар сарфлаган эди.

Брэнсон ўз ширкати чипталари нархи 250 минг доллар бўлишини, бундай нарх кўпроқ одамга фазога саёҳат қилиш имконини беришини, кейинги ўн йил ичида фазога саёҳат қилиш нархи 40-50 минг долларга тушишига умид қилишини айтган.

XS
SM
MD
LG