Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:05

Обид Асомов вафот этди (ВИДЕО)


Ўзбекларнинг севимли қизиқчиси Обид Асомов вафот этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00

Таниқли қизиқчи Обид Асомов 14 декабрда 56 ёшида вафот этди. Тошкентдан олинган бу хабарни Озодликка Асомовнинг ҳамкасбларидан бири тасдиқлади.

Обид Асомовнинг оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилгани ҳақида 11 декабрь баъзи маҳаллий нашрлар тарқатган хабарларни унинг маъмури, актёр Ўткир Муҳаммадхўжаев инкор этган эди.

Ўткир Муҳаммадхўжаевнинг ўша куни билдиришича, қизиқчи Обид Асомов ҳақиқатан ҳам шифохонага ётқизилган, аммо унинг юрак хуружига учрагани “бўлмаган гап”.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" унитар корхонаси директорлигига тайинланган эди.

Ўзбекистон ва чет ўлкаларда истеъдодли актёр, қизиқчи ва рассом ўлароқ танилган Обид Асомов учун аввалги президент Ислом Каримов даврида қарийб 10 йил катта саҳнага йўл ёпиб қўйилган эди.

Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин кўплаб санъаткорлар каби Обид Асомовга қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланган.

Озодлик Обид Асомов билан 2011 йилнинг 26 июн куни ўтказилган суҳбатида, таниқли қизиқчи унинг катта саҳнадан четлатилгани сабабларини шундай изоҳлаган эди:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:52 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист, таниқли қизиқчи Обид Асомов аслида олий маълумотли профессионал рассом.

Қизиқчининг кўпчилик билмайдиган бу қирраси ҳақида Озодлик 2012 йилнинг май ойида ҳикоя қилган эди.

Обид Асомов умрининг 14 йилини рассомлик санъатини эгаллашга бағишлаган эди.

Обид Асомов билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:10:03 0:00
Бевосита линк

Озодликнинг 2011 йил 31 декабрь куни янги йилга бағишланган махсус дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бошловчилик қилган эди.

Дастурни таниқли кулгу устаси ижросида ичакузди ҳангомалар, машҳур кишилар ҳаётидан қизиқарли ҳикоялар безаган эди.

Озодликда "ОбидШоу", 2011 йил 31 декабрь.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:14:47 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик таниқли қизиқчи, "Ҳандалак" ҳажвий теледастури қаҳрамонларидан бири Ортиқ Сулотнов Озодлик билан суҳбатда Обид Асомовни ўзбек кулгусини дунёга таратган санъаткор деб атади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG