Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:53

Арманистонда қотилликда гумонланаётган Россия аскари қаердалиги номаълум қолмоқда


Арманистоннинг Гюмри шаҳрида яшовчи Жульетта Казарянни (суратда) ўлдирганликда россиялик аскар гумон қилинмоқда.

Арманистонда арман аёлни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган Россия аскари қаердалиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Гумонланувчи Арманистон шимоли-ғарбидаги Гюмри шаҳрида жойлашган 102-ҳарбий базада хизмат ўтаётган бўлган.

13 декабрь куни Арманистон расмийлари аскар Ширак вилояти суди бир кун олдин чиқарган қарор асосида қўлга олинганини билдирди.

Мамлакат бош прокуратураси аскарга қўйилаётган айбловлар ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.

11 декабрь куни Арманистон расмийлари аскар 57 ёшли аёл ўлимига алоқадорликда гумонланаётганини билдирган эди.

Арманистондаги Россия элчихонаси аёлни рус аскарлари калтаклагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур ҳолат 2015 йилдаги ҳодисага ўхшаш эканлиги айтишмоқда. Ўшанда Гюмрида хизмат ўтаётган рус аскари Валерий Пермяков арман оиланинг етти нафар аъзосини ўлдирган эди. Маҳаллий суд Пермяков ишини кўриб чиқар экан, у Россия базасида ушлаб турилди. Бунинг ортидан Пермяков жазо муддатини ўташ учун Россияга олиб кетилди. Ўшанда ушбу ҳолат Арманистонда Россия ҳарбий базасига қарши намойишларга сабаб бўлган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG