Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:25

Кремль: Жосусликда айбланаётган Бутинага қарши айбловлар асоссиз


Мария Бутина

Кремль АҚШда Россия ҳукумати агенти ўлароқ фаолият юритишда гумонланаётган Мария Бутинага қўйилган айбловларни асоссиз деб таърифлади.

14 декабрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков:

- Такрор айтамизки, унга қарши айбловларнинг барчаси асоссиздир, - деди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Бутинани ёлғондан айбига иқрор бўлишга ундаш учун уни муайян муҳитда ушлаб туришган, деб ўйлашга асос борлигини таъкидлади.

- Тушунишимча, айбига иқрорлик ҳақидаги ушбу келишув – бунақа келишувлар АҚШда кенг тарқалган – озодликка чиқиб, иложи борича тезроқ уйга қайтишни кўзловчи келишувнинг маҳсулидир, - деди Лавров.

13 декабрь куни Бутина АҚШ судида фитна айбига иқрор бўлиб, федерал айбловчилар билан келишувга эришди.

АҚШ айбловчилари сўзларига кўра, Бутина юқори лавозимли Россия расмийси кўрсатмаларига биноан АҚШдаги сиёсий ташкилотлар билан алоқа ўрнатган.

Февраль ойида ёки ундан ҳам кейинроқ ўтказиладиган суд эшитувларига қадар Бутина АҚШда ушлаб турилади.

АҚШ айбловчиларининг билдиришича, Бутина қўлга олинганидан бери Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпеога тинимсиз шикоят қилиб келади.

XS
SM
MD
LG