Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

Францияда "Сариқ нимчалилар" яна намойишга чиқди


Францияда 15 декабр куни ҳам "Сариқ нимчалилар" норозилик намойиши бўлди.

Ҳукумат бензин ва дизелга солиқларни ошириш қароридан воз кечган ва президент Эммануэл Макрон минимал ойликни ошириш ва кам таъминланганларга имтиёзларни кенгайтиришни ваъда қилганидан сўнг намойишчилар сони камайди.

Париж полициясига кўра, намойишга мингга яқин одам чиққан.

Шунга қарамай Франция Ички ишлар вазирлиги Париж ва бошқа шаҳарларда 70 мингга яқин полициячи тартибни сақлашга жалб этилишини маълум қилди.

Лекин, Парижнинг сайёҳлик объектлари ёпилмаган.

"Сариқ нимчалилар"нинг юз минглаб одамлар иштирокидаги норозилик намойишлари ноябр ойи ўрталарида бошланган эди.

Фаоллар йўлларни ёпиб қўйиб, бензин нархининг ошишига қарши чиқишган.

Намойишлар вақтида шу пайтгача қадар икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG