Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 17:50

Тошкентдан Москвага янги поезд қатнови йўлга қўйилди


"Ўзбекистон темир йуллари" ширкати 14 декабрдан Тошкент-Москва йўналишида поезд қатновини йўлга қўйди.

Поезд ҳафтасига бир марта, жума кунлари Москвага қатнайди.

Янги маршрут Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан ўтади.

​Бундан ташқари Ўзбекистондан Россия пойтахтига ҳафтасига иккита поезд қатнайди.

Булар Тошкент-Москва ва Андижон-Москва поездларидир.

Ҳар икки йўналиш Қозоғистоннинг Сариоғоч станциясидан ўтади.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG