Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:11

Барқарор иқтисодий ривожланиш рейтингида Ўзбекистон қўшниларидан ортда қолди


Фарғона шаҳридаги бозор (SizdanTelegramга келган сурат)
Фарғона шаҳридаги бозор (SizdanTelegramга келган сурат)

The Boston Consulting Group (BCG) тадқиқот рейтинги эълон қилган барқарор иқтисодий ривожланиш индекси рейтингда Ўзбекистон постсовет мамлакатлари ҳамда қўшниларидан ортда қолди.

Рейтингни тузишда ўрганилган 152 давлат орасида Ўзбекистон 101-ўринни эгаллагани маълум бўлди.

Қиёслаш учун: Беларусь - 52, Қозоғистон 57-, Россия 59-, Украина 67, Арманистон 69-, Озарбойжон 71-, Қирғизистон 95-, Тожикистон 108- ўринда.

Норвегия, Швейцария ва Исландия, Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ҳамда Нидерландия рейтингнинг дастлабки ўринларидан жой олган.

Рўйхатни Марказий Африка Республикаси, Чад, Яман, Гаити, Конго Демократик Республикаси, Судан, Нигерия, Мозамбик ва Покистон якунлаган.

XS
SM
MD
LG