Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:18

Ўзбекистон ҳукумати раиси қирғизистонлик ҳамкасби билан Ўшда учрашди


Абдулла Арипов ва Муҳаммедқалий Абилғазиев етакчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашуви. Ўш, 2018, 18 декабрь.
Абдулла Арипов ва Муҳаммедқалий Абилғазиев етакчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашуви. Ўш, 2018, 18 декабрь.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев билан чегара вилоятлари Кенгашининг Ўш шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи мажлиси доирасида учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси маъмуриятининг ахборот таъминот бўлими хабар берди.

Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва долзарб масалаларни, шунингдек, чегара минтақалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди, дейилган хабарда.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати бундан аввалроқ икки мамлакат делегацияси чегара масалаларини муҳокама қилишини маълум қилган. «18 декабрь куни Ўшда Қирғизистон хукуматининг чегара вилоятлари бўйича вакиллари ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтади», - дейилади вазирлик хабарида.

Кенгаш 2017 йил сентябрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Битим асосида ташкил этилган.

Кенгашнинг биринчи мажлиси шу йилнинг 29-30 март кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG