Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:10

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари ҳамкорлик режасини имзолади


Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев билан йўл харитасини имзолади. 2018, 18 декабрь, Ўш шаҳри.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев билан йўл харитасини имзолади. 2018, 18 декабрь, Ўш шаҳри.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Чегара вилоятлари раҳбарлари кенгашининг Ўш шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи мажлиси якунига етди, деб хабар қилди Азаттиқ радиоси.

Учрашув якунида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик тўғрисидаги йўл харитасини имзолади.

Ҳамкорлик режасида савдо ва саноат ишлаб чиқариши соҳаларида кооперация тузиш, карантин ва ветеринария тармоқларида ҳамкорлик қилиш, бож процедураларини соддалаштириш, халқаро ҳамкорлик ва бошқа масалалардан иборат конкрет қадамлар ва муддатлар мавжудлиги айтилган Қирғизистон ҳукумати билдирувида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вилоятлари раҳбарлари Кенгаши 2017 йил сентябрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Битим асосида ташкил этилган.

Кенгашнинг биринчи мажлиси шу йилнинг 29-30 март кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG