Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:42

Украинанинг 10 вилоятида жорий этилган ҳарбий ҳолат ниҳоясига етди


Украина президенти Пётр Порошенко бир ой муқаддам мамлакатнинг ўн вилоятида жорий этилган ҳарбий ҳолат ниҳоясига етганини эълон қилди.

Пётр Порошенко Россия Қора денгизда украин кемаларини ишғол этиши ортидан ҳарбий ҳолат эълон қилганди.

Украина президентининг маълум қилишича, унинг қарори "давлат хавфсизлига боғлиқ жорий вазият"га мос равишда олинган.

25 ноябрда Россия чегарачилари Қрим қирғоқлари яқинида Украина ҳарбий-денгиз флотига қарашли учта кемани эгаллаб олганди.

Кемалардаги денгизчилар ҳибсга олинди. Россия украин денгизчиларини давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбламоқда.

Киев эса Москвани финта уюштиришда айблайди ва ҳодисани тажовуз амали дея баҳолайди.

XS
SM
MD
LG