Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:21

Трамп Россия ва Покистонни Афғонистон можаросида фаолроқ рол ўйнашга чақирди


АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Покистонни Афғонистондаги можарода фаолроқ қатнашишга чақирди.

2 январь куни ҳукумат мажлиси пайтида телевидение орқали журналистлар билан суҳбатлашган Доналд Трамп 1980 йилларда Афғонистондаги можарога Москванинг аралашуви Совет Иттифоқининг "касодга учраши" ва парчаланиб кетишига сабаб бўлганини айтди.

Афғонистондаги Толибон ва "Ислом давлати" жангчиларига қарши уруш ҳақида гапираркан Трамп минтақага яқин мамлакатларни жангларда фаолроқ қатнашишга чақирди.

“Бошқа мамлакатларга қаранг… Покистонам бор у ерда. Улар жанг қилишлари керак, - деди Америка президенти. - Россия ҳам жанг қилиши керак,”

XS
SM
MD
LG