Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:27

Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити Университети филиали очилади


Тошкент шаҳрида ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар соҳасида мутахассислар тайёрловчи Ҳиндистоннинг Амити Университети филиали ташкил қилинади.

Олийгоҳда Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар ва маҳаллий профессорлар дарс беради.

Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасида ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент йўналишлари бўйича Университет фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаши кўзда тутилган.

Университет ўқув биносини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, унинг аудитория ва лабораторияларини халқаро стандартлар асосида замонавий ускуна ва техника билан жиҳозлаш; халқаро стандартларга мувофиқ ўқув режа ва дастурларини жорий қилиш назарда тутилган.

Ҳоэирги кунда Ўзбекистонда чет элнинг Вестминстер, Ломоносов, Турин, Инҳа каби университетлари очилган.

XS
SM
MD
LG