Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:52

Мирзиёевнинг Германияга ташрифи санаси эълон қилинди


Мирзиёев бундан олдин Парижга давлат ташрифи билан борган.
Мирзиёев бундан олдин Парижга давлат ташрифи билан борган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20-22 январь кунлари Германияга расмий ташриф билан боради.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф чоғида Германия канцлери Ангела Меркель ва президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.

Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида немис фуқаролари 15 январдан бошлаб Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муҳлатга визасиз кела олишлари мумкинлиги эълон қилинди.

Бу ҳақда 3 январь куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, 2018 йилда Германиянинг 18 минг 94 нафар фуқароси Ўзбекистонга саёҳат қилган. Уларнинг сони 2016 йилда 4 889 нафар, 2017 йилда эса 7 207 нафар бўлган эди.

2018 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 13 фоизга ўсган. Статистик маълумотларга кўра, у 526 миллион долларни ташкил қилади. ​

XS
SM
MD
LG