Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:20

Москва Вашингтон билан ҳозирча ўзаро "жосус" алмашмаслигини билдирди


Америкалик собиқ ҳарбий денгизчи Пол Вилан

Расмий Москва Вашингтон билан ўзаро фуқаро алмашишга ҳали эрта, деб таъкидлади.

Сўнгги ой ичида ҳар икки давлат қарши тараф фуқароларини жосусликда айблаб, қўлга олганди.

5 январь куни Россия расмийлари Россия фуқароси Дмитрий Макаренко 29 декабрь куни АҚШнинг Тинч океанидаги Шимолий Мариана ҳудудида қўлга олингани, бунинг ортидан у АҚШнинг асосий территорияси – Флорида штатига олиб кетилганини маълум қилди.

Бундан бир кун аввал Россия Федерал хавфсизлик хизмати америкалик собиқ ҳарбий денгизчи Пол Виланни жосусликда айблаб, пойтахт Москвада қўлга олган.

АҚШда бироз муқаддам Россиянинг яна бир фуқароси Марина Бутина қўлга олинган. Декабрь ойида Бутина АҚШ судида Кремль агенти ўлароқ фаолият юритганини тан олиб, федерал айбловчилар билан келишувга эришганди.

Бундан аввал Россия ўз фуқароларини алмашиш учун хориж фуқароларини бир неча бор қўлга олган ҳолатлар кузатилган.

XS
SM
MD
LG