Линклар

Шошилинч хабар
24 март 2019, Тошкент вақти: 08:10

Пропискаси йўқларни ишга олмаслик амалиёти 10 январдан бекор қилинди


Иллюстратив сурат.

Пропискаси йўқлиги учун ишга қабул қилмаслик амалиёти 10 январдан бекор қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Телеграм саҳифасида хабар берилди.

Расмий маълумотда айтилишича, Меҳнат кодексининг янгиланган 80-моддасига мувофиқ, эндиликда вақтинчалик ёки доимий прописка ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобнинг йўқлиги ишга қабул қилишда рад этиш учун асос бўлмайди.

Бу ҳақда батафсилроқ Озодлик радиосининг мана бу мақоласида таниша оласиз.

Айни пайтда ишга кирмоқчи бўлган шахснинг паспорти ёки шахсни аниқловчи бошқа қонуний ҳужжати бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан ҳам вақтинчалик ёки доимий прописка йўқ ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган шахсни ишга қабул қилганлик учун энг кам иш ҳақининг 10 дан 15 баробаригача миқдорда жаримага тортишни кўзда тутувчи 223−2-модда чиқариб ташланди.

Мазкур ўзгаришлар назарда тутилган Қонун 2018 йилнинг 30 ноябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2018 йилнинг 13 декабрида эса Сенат томонидан тасдиқлангган эди. Қонун ЎзА томонидан 10 январда эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG